22/09/2022
📌POSCO International Textile корхонасининг Пахта - тўқимачилик кластери фаолияти:
✅ “Пахта тўқимачилик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш
республика комиссияси”нинг 20.03.2022 йил кунги 03/1-2824 сонли йиғилиш
баёнига асосан 2022 – йилнинг 25 –март санасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлар уюшмаси, Фарғона вилоят ҳокимлиги ва “POSCO Intenational Textile” корхонаси иштирокида пахта –тўқимачилик кластери фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисидаги битм тузилди.
✅ Ёзёвон тумани ҳокимининг 12.04.2022 йил кунги 94-11-165-Q/22 сонли Қарорига
асосан Ёзёвон туманида “ POSCO International Textile” пахта-тўқимачилик
кластери ташкил этилиб, ушбу кластер фаолияти учун 5 210 гектар ер майдони ажратилди.
✅ Шунингдек, Ёзёвон туманида амалга оширилиши режалаштирилган
инвестицион дастурлар доирасида ҳусусан 2022 йилда Пахтани қайта ишлаш
заводини барпо этиш мақсадида 20 млрд 587 млн сўм қийматдаги
шартномалар имзоланиб, қурилиш, техник воситалар ва жихозларни етказиб
бериш ишлари бошланди.
✅ Корхонанинг пахта – тўқимачилик кластери томонидан фермер хужаликлари 2022 йил пахта хосилини етиштиришларини молиялаштириш мақсадида жами 53 млрд 780 млн сўм, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун эса 50 млрд 610 млн
сўм маблағ сарифланди.
✅ Ахолига қулайлик яратиш, маданий рухиятини ошириш мақсадида, тухфа сифатида Ёзёвон тумани Сойбўйи халқали айланма йўлига курант соат ўрнатилди ва 15 дан зиёд давлатлардан хамкор ташкилотвакиллари очилиш маросимига таклиф этилди.
Корхонанинг пахта – тўқимачилик кластери томонидан маданий-маърифий тадбирлар ва ахолига ижтимоий сохада қулайликлар яратиш лойиҳалари давом эттирилмоқда.