Kubro Tekstil Sanoat

Kubro Tekstil Sanoat Kubro tekstil sanoat O'zbekistonda polyester ip va tekstil rezinkasi ishlab chiqaruvchi korxona

2023 йилнинг  кийим ишлаб чиқарувчи топ 5 давлатиҚуйида биз келтирадиган 5 та мамлакат  кучли тўқимачилик фабрикалари, а...
26/09/2023

2023 йилнинг  кийим ишлаб чиқарувчи топ 5 давлати

Қуйида биз келтирадиган 5 та мамлакат  кучли тўқимачилик фабрикалари, арзон ишчи кучи ва тўқимачилик экспортининг ўсиш фоизи бўйича дунёда етакчилик қилмоқда.

1. Хитой
Ҳисоботларга кўра, 2021 йилда кийим-кечак экспортининг умумий қиймати 170,3 миллиард долларни ташкил қилган. Хитой тўқимачилик саноатининг ўсишига ипак, пахта, кимёвий, трикотаж, жун матолар ва тола каби йўналишлар ҳисса қўшмоқда.

2. Бангладеш
Ишчи кучининг кўплиги ва арзонлиги туфайли Бангладеш тикувчилик саноати даромади сўнгги етти йил ичида 19 миллиард доллардан 34 миллиард долларгача ўсди.

3. Въетнам
Fibre2fashion томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, Въетнамнинг кийим-кечак экспорти 32,750 миллиард долларни ташкил этди, бу 2020 йилга нисбатан 9,9 фоизга ўсганини кўрсатади.

4. Ҳиндистон
2022 йил август ҳолатига кўра, Ҳиндистон экспорти 33 миллиард долларни ташкил этади ва у пахта етиштириш бўйича иккинчи ўринда туради.

5. Италия
Италиянинг кийим-кечак ва тўқимачилик экспорти қиймати 2020 йил ҳолатига кўра, 22,35 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. 

Қирғизистон текстилида тикувчилар етишмаяпти: сабаблар ва ечимҚирғизистон текстил фабрикаларига тикувчилар етишмаяпти. М...
10/09/2023

Қирғизистон текстилида тикувчилар етишмаяпти: сабаблар ва ечим

Қирғизистон текстил фабрикаларига тикувчилар етишмаяпти. Маҳаллий маҳсулотга талаб ортиб бораётган бир пайтда фабрикалар кийим тикишга улгурмаяпти, бу эса камомадга олиб келмоқда. Бу вазиятдан чиқиш учун Бангладешдан маҳоратли тикувчилар жалб қилинди. Фабрикаларда ҳамма шароитлар мавжуд, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган, бу эса меҳмон тикувчиларга манзур бўлмоқда.

Ходимлар етишмаслигининг сабаби нимада?

Фабрика эгаларининг айтишича, кўпинча тикувчилар ишни яхши ўзлаштириб олгач, ишдан бўшаб, ўзларининг шахсий бизнесларини очадилар. Шунинг учун раҳбарият ойлик маошни кўтариш масаласига эътибор қаратмоқда. Республиканинг барча фабрикаларида умумий 50 минг атрофида ишчи мавжуд. Энг юқори талаб пойтахт ва Чуй вилоятига тўғри келмоқда.

Иқтисодий ўсиш сари қадамЎзбекистон 10 та давлатда тўқимачилик марказларини очди.  Республика тўқимачилик маҳсулотлари э...
08/09/2023

Иқтисодий ўсиш сари қадам

Ўзбекистон 10 та давлатда тўқимачилик марказларини очди. Республика тўқимачилик маҳсулотлари экспортини хориждаги савдо ваколатхоналари ёрдамида 5 миллиард долларгача етказилиши мумкин.

Шунингдек, 2023 йилда "Тикланиш ва тараққиёт" жамғармаси томонидан саноатни ривожлантириш учун 300 миллион доллар имтиёзли маблағ ажратилди. Шундан 200 миллион доллари тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарнинг айланма маблағларини тўлдиришга, 100 миллион доллари эса гилам ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширишга йўналтирилди.

Ушбу лойиҳалар натижасида:
- ипни қайта ишлаш даражаси 60% га етиши;
- корхоналар томонидан 85 триллион сўмлик (119 фоизга кўп) саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши;
- республикада 50 та янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилиши кутилмоқда.

Кийим тикишда автоматлаштириш тизими : бу борада фаол давлатлар (1 қисм)Мода тенденциялари тезкорлик билан ўзгараётганли...
05/09/2023

Кийим тикишда автоматлаштириш тизими : бу борада фаол давлатлар (1 қисм)

Мода тенденциялари тезкорлик билан ўзгараётганлиги сабабли, ишлаб чиқаришни белгиланган муддатда якунлаш учун катта куч талаб этилади. Маълумки, кийим-кечак ишлаб чиқариш кўп меҳнат талаб қиладиган соҳадир, шунинг учун жараённи автоматлаштиришга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда.

Бир қатор мамлакатлардаги ишлаб чиқарувчи компаниялар ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, сифатни яхшилаш ва жаҳон бозорида рақобатбардошликни сақлаш учун
кийим-кечак саноатини автоматлаштиришга энг кўп сармоя киритмоқдалар:

• Хитой:
 Хитой ўнлаб йиллар давомида кийим-кечак ишлаб чиқаришда етакчи бўлиб келган ва ўз мавқеини сақлаб қолиш учун автоматлаштиришга сармоя киритмоқда. Иш ҳақининг ошиши ва маҳсулдорликни ошириш зарурати туфайли хитойлик ишлаб чиқарувчилар операцияларни соддалаштириш, кўп меҳнат талаб қиладиган вазифаларни камайтириш ва умумий самарадорликни ошириш учун автоматлаштирилган кесиш, тикув ва йиғиш тизимларини жорий қилмоқдалар.

• Бангладеш
Бангладеш дунёдаги энг йирик кийим-кечак экспортчиларидан бири бўлиб, рақобатбардошликни сақлаб қолишда автоматлаштириш муҳимлигини тан олди. Мамлакатда меҳнат унумдорлигини ошириш, таннархни камайтириш ва меҳнат шароитларини яхшилаш мақсадида автоматлаштирилган кесиш машиналари, тикув роботлари ва бошқа илғор технологияларга сармоя киритилмоқда.

Кийим-кечак ишлаб чиқарувчиларимизга битта савол:Ўзбекистон бозорларида қаерни маҳсулотлари кўпроқ сотилмоқда?  Халқимиз...
15/04/2023

Кийим-кечак ишлаб чиқарувчиларимизга битта савол:

Ўзбекистон бозорларида қаерни маҳсулотлари кўпроқ сотилмоқда?

Халқимиз асосан қайси мамлакат маҳсулотларини киймоқда?

Нимагадир бозорларимизда Хитой, Туркия маҳсулотлари кўпроқдек туюлади.

Аслида кийим-кечак экспортимиз йилдан йилга ривожланиб боряпти лекин ўзимизни бозорларимиз сифатли ўзбек маҳсулотларига етарлича тўйинганми?

Фикрингизни изохга ёзинг!

Шу мавзу бўйича битта видео тайёрлаяпмиз яқинда Kubro textile YouTube каналимизга жойлаймиз!

https://youtube.com/

2023-Йил сунъий интеллект йили бўлмоқдаХўш бу сунъий интеллектни текстилга қандай таъсири бор?
30/03/2023

2023-Йил сунъий интеллект йили бўлмоқда

Хўш бу сунъий интеллектни текстилга қандай таъсири бор?

2023-yil sun'iy intellekt yili bo'lmoqda. Xo'sh bu sun'iy intellektni tekstilga qanday ta'siri bor qaysi soha vakillarini ishlarini endi shunchaki sun'iy int...

Шу иккалови боғлиқ бир бирига, айнан бири бизни маҳсулотимизни хом ашёси бўлса бири бизни маҳсулотимиз!Савол гап нима ҳа...
12/03/2023

Шу иккалови боғлиқ бир бирига, айнан бири бизни маҳсулотимизни хом ашёси бўлса бири бизни маҳсулотимиз!

Савол гап нима ҳақида кетяпти?

Маҳсулот қадоқлашни функционал вазифаси аслида уни ҳимоя қилиш  лекин бугунги кунда креатив ёндашадиган брендлар мижозни...
10/09/2022

Маҳсулот қадоқлашни функционал вазифаси аслида уни ҳимоя қилиш лекин бугунги кунда креатив ёндашадиган брендлар мижозни эътиборини тортиш учун қадоқлашда  ажойиб дизайнлардан фойдаланишмоқда!

Онлайн савдолар ва онлайн маркетингнинг ривожланиши билан қадоқлаш дизайни маҳсулотни сотиб олишда муҳим аҳамият касб этади.

Бугунги кунда 40% одамлар фақат совғага ўхшаш қадоқдаги маҳсулотларни сотиб олишни ёқтиришар экан.

Dunyo bozori ajoyibBizda hozirgi k***a metri 2000 so'mga to'g'ri keladigan rezinka narxi Etsy.com da metri 3.4 Euro ekan...
06/07/2022

Dunyo bozori ajoyib

Bizda hozirgi k***a metri 2000 so'mga to'g'ri keladigan rezinka narxi Etsy.com da metri 3.4 Euro ekan😳

Bizga aytishsin shu sifatni o'zida qilib 15 barobar qulay narxga qilib yetqazib ham beramiz😊

https://t.me/Kubrotextilegroup

05/07/2022

Туркия текстили бу йил қай аҳволда?

Туркиянинг савдо вазири Меҳмет Муш сўзларига кўра, июнь ойида Туркия экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,5 фоизга ошиб, 23,4 миллиард долларни ташкил этди.

Мамлакат экспорти 2021-йилда 225,4 миллиард долларни ташкил этган эди.

Расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи яримида экспорт ҳажми 126 миллиард долларни ташкил этган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга ўсди дегани, импорт эса 40,6 фоизга ошиб, 177,2 миллиард долларни ташкил этди.

Германия июнь ойида қарийб 1,87 миллиард долларлик турк товарларини қабул қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,8 фоизли ўсиш билан етакчи харидор бўлиб қолди!

Америка Қўшма Штатлари 1,55 миллиард доллар билан иккинчи ўринни эгаллади, бу ўтган йилга нисбатан 15,3 фоизга ўсиш дегани, учинчи ўринда Ироқ 1,2 миллиард долларлик маҳсулот сотиб олиб 32,2 фоизга ўсишни қайд этди

Европа Иттифоқининг 27 аъзосига экспорт 9,7 миллиард долларни ташкил этган бўлса, Яқин Шарқ мамлакатларига эса экспорт июнь ойида 3,86 миллиард долларга етди.

Ҳукумат йил охиригача 250 миллиард долларлик экспорт мақсадига эришишга умид қилмоқда.

Сизда-чи сизда ҳолат қандай? Экспортлар бу йил яхши бўлдими изоҳларда ёзиб қолдиринг!

Суратнинг ўнг тарафидаги шим яқинда Хитойнинг ғарбий қисмидан топилган.Таҳминан милоддан аввалги 3300-3000-йилларда  кўч...
04/07/2022

Суратнинг ўнг тарафидаги шим яқинда Хитойнинг ғарбий қисмидан топилган.

Таҳминан милоддан аввалги 3300-3000-йилларда кўчманчи чорвадорлар шундай шим кийишган экан.

Эътибор беринг-а модели ва дизайни чакки эмас👏

https://t.me/Kubrotextilegroup

Нимага Жаккард деймиз?Тўқимачиликда нақшли тўқув дастгоҳларини жаккардали деймиз одатда, бу сўзнинг асл келиб чиқиши Фра...
30/06/2022

Нимага Жаккард деймиз?

Тўқимачиликда нақшли тўқув дастгоҳларини жаккардали деймиз одатда, бу сўзнинг асл келиб чиқиши Франциялик Жозеф Мари Жаккард исмли инсон номидан келиб чиққан.

Жозеф Мари Жаккард 1752-йил 7-июлда Франциянинг Рон штатида туғилган.

1805-йил 12-апрелда Император Напалён ва Император Жозефина Лионга ташриф буюриб, Жаккарднинг янги тўқув дастгоҳини кўришади ва 1805-йил 15-апрелда Император Лион шаҳрида Жаккард тўқув дастгоҳи учун патент беради.

Кейинчалик унинг "Жаккард тўқув услуби" замонавий компьютерли Жаккард тўқув дастгоҳларини дастурлаштириш учун асос бўлди!

Аслида ихтирони қилган Жозеф Жаккард ҳақида қизиқ тарихий маълумотлар бор лекин пост узун бўлса кўпчилик ўқимайди одатда лекин бир нарсани айтишим мумкинки ҳеч бир мувафаққият осонликча бўлмайди. Жозеф Жаккард ҳам бу ихтирони қилиб мувафаққиятга эришгунча, катта қарздорликлар ва қийинчиликлардан ўтган!

https://t.me/KubroTextileGroup - Жаҳон бизнеси ва текстилига оид маълумотлар бериб борувчи ўзбек тилидаги ягона канал

Address

Namangan
160130

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Kubro Tekstil Sanoat posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Share