16/07/2023
• Ишонаман- ки, ҳар бир инсон иқтидор билан туғилади. Фақат кўпчилигимиз у иқтидорни топмаймиз, аниқроғи қидирмаймиз. Чунки вақт йўқ, пул топиш керак, рўзғорнинг камини тўлдириш керак. Боз устига, ёшлигимизда ҳам ҳеч ким:- Хой бола, нимага қизиқасан?- деб сўрашмаган. Агар иқтидоримиз мавжуд йўналишда касб қилсак бормиди?)))) Раҳбарнинг вазифаси аввало ўзи қизиққан соҳада фаолият юритиш, шунда у яхши устоз бўлиб, керакли кадрларни керакли жойга қўя олади, худди шахмат доналарини керакли катакларга қўйган каби. Нега? Чунки, қизиққан соҳасида инсон кўп вақт сарфлайди, кўпроқ ўрганишга ҳаракат қилади. Натижада тезроқ профессионал бўлади. Ишининг устаси бўлса кўпроқ пул топади. Касби янада кўпроқ ёқади. Пенсияга ҳам “психика”си жойида бўлиб чиқади. Ишидан сиқилиб, сахар орттирмайди. Инсон ўқишга киришдан олдин ҳам, ўзи қизиққан соҳасида ишлаб кўрса, университетда яхшироқ ўқийди. Чунки мақсади ва нима учун ўқиётганини аниқроқ билади. Хобби – даромад манбаи бўлса қандай яхши?! Яна ишонаман ки,- ҳар ким ўзидаги кадрларни қизиқишига қараб ўстирса, ўргатса, корхонада самарадорлик 10 баробар ошади. Корхона ҳам бой, ходим ҳам бой,- зўрку. Тасаввур қилинг, - ишхоналарда бекорга зерикиб ўтиришлар бўлмаса, меҳрсиз қилинган товар ва хизматлар бўлмаса. Ҳамма ишхонада мазза қилиб ишласа, остатка ва неликвидлар бўлмаса, кайп-ку!!! Хўўўшш, буни қандай тўғирласа бўлади? Экономикани қандай қилиб тиззасидан турғизамиз? Юртимиздаги корхоналар 10-15% самарадорлик билан ишлаяпти. Хожибой айтганидек: - Бу каллалар ишлаб кетса борми?. Агар бу пост 1000 та лайк ёки коммент йиғса, ҳар ким ўз иқтидорини топиши учун йўналишни аниқлайдиган тест ташлайман, кейин янада чуқурлаштирилган касб танлаш бўйича тест жўнатаман, кейин раҳбарлар учун ҳодимларини ракировка қилишига, улар салоҳиятини баҳолайдиган тест, назорат “рычаг”ларини жўнатаман. Қарабсиз-ки, ишхонада зерикиб ўтирган, ўз ўрнини топа олмаган, “вечный недовольный” инсонлар камаяди, халқ ривожланади. “Бошига қийинчилик тушган инсоннинг мушкулини осон қилган инсонга катта савоб бўлади”,- деган умид бошладик бўлмаса. Мен: – Қани, қани битта лайк ўзларидан бўлсин! Сиз: - Коммент ҳам, лайк ҳам Сиздан айлансин! ......